Ўзбекистон Республикаси президенти “Миллий киноиндустрияни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Ҳужжат билан қуйидагилар асосий вазифалари этиб белгиланган “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ҳузурида Киноиндустрия соҳаси ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази ташкил этилди:
киноиндустрия соҳасининг, мулкчилик шаклидан қатъий назар кинокомпанияларнинг ижодий-ишлаб чиқариш, техник ва бошқа ходимларини шартнома асосида режиссура, продюсерлик, актёрлик маҳорати, кинооператорлик, анимация ва бошқа йўналишлар бўйича қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш;
назарий жиҳатдан тайёрлашни амалий ишлар билан интеграция қилиш, киноиндустрия соҳасида тажрибага эга малакали ўқитувчилар ва мутахассисларни, шунингдек, хорижий экспертларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёнларига жалб қилиш;
методик ва ахборот базасини яратиш, яхшилаш, доимий янгилаб бориш, киноиндустрия соҳаси ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича зарур ўқув қўлланмалари ҳамда тавсияларини ишлаб чиқиш;
киноиндустрия соҳаси ходимларини хорижий кинокомпанияларда қайта тайёрланиши ва уларнинг малакаси оширилишини ташкил этиш, чет эллик ҳамкорлар билан яқин алоқаларни йўлга қўйиш.
Белгилаб қўйилишича:
Марказ давлат унитар корхонаси шаклида ташкил этилади;
Марказ киноиндустрия соҳасининг, мулкчилик шаклидан қатъий назар кинокомпанияларнинг ижодий-ишлаб чиқариш, техник ва бошқа ходимларини ўқитиш учун олинадиган маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;
Марказга “Ўзбеккино” Миллий агентлиги бош директори томонидан лавозимга тайинланадиган ва эгаллаб турган лавозимидан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.












