Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тизими ишга тушди
15 июлдан бошлаб Ўзбекистонда хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тизими - emehmon.uz ишга туширилди. Бу ҳақда Давлат туризм қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.
Эндиликда чет эл фуқароси мамлакатга келгандан сўнг e-mehmon тизими орқали яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтиш учун 30 дақиқадан кўп вақтни сарфламайди. Сайёҳлар рўйхатдан ўтиш масаласини давлат органлари иштирокисиз ҳал қила олади.
Тизим чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга веб-сайт, мобиль илова ҳамда рўйхатдан ўтказиш тизими орқали рўйхатдан ўтиш имконини беради.
Портал орқали рўйхатдан ўтиш учун emehmon.uz сайтини очиш, рўйхатдан ўтиш ойнасида ўз маълумотларини кўрсатиб, сўнг «келиш варақаси» шаклини тўлдириш ва энг охирида тўлов картаси маълумотини кўрсатиб туристик йиғимни тўлаш зарур.
Мавзуга оид
18:31 / 09.06.2026
АҚШ сайёҳлик ва бизнес визалари учун тезкор суҳбат бўйича пуллик хизматни йўлга қўяди
22:50 / 03.06.2026
80 минг аҳолига мўлжалланган дунёдаги биринчи сузувчи шаҳар лойиҳаси қайта тикланди
20:26 / 29.05.2026
Хитойнинг Spring Airlines авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўйиши мумкин
21:07 / 28.05.2026