Жаҳон | 10:10 / 26.07.2018
12956
1 дақиқада ўқилади

Цукерберг бир кунда тахминан 17 млрд доллар йўқотди

Фото: Getty Images

Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Цукерберг компания акциялари қиймати тушиб кетганидан сўнг тахминан 16,8 млрд доллар йўқотди, деб ёзмоқда Bloomberg.

Таъкидланишича, Facebook акциялари компания чорак ҳисоботи эълон қилингани туфайли қийматини йўқотган: унда ижтимоий тармоқ фойдасининг ўсиш суръати пасайгани ҳақида маълумот бўлган. Ҳисоботга кўра, компания соф фойдаси ўтган йилнинг шу давридаги 3,89 млрд доллар билан таққослаганда 5,12 млрд долларни ташкил этди. Шу билан бирга, бир чоракдаги даромад ҳажми ($13,04 млрд) ўсган бўлса-да, бироқ кутилаётган натижалардан паст бўлди. Чорак ҳисоботининг эълон қилиниши таҳлилчиларнинг салбий прогнозларига олиб келган.

Bloomberg’дан қўшимча қилишларича, агарда Facebook акциялари қимматлашмаса, унда Цукерберг дунёдаги энг бой одамлар рўйхатида олтинчи ўринга тушиб кетади. Ҳозирги пайтда у агентлик рейтингида учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Мавзуга оид