Жаҳон | 16:02 / 27.07.2018
8040
2 дақиқада ўқилади

Ким Чен Ин Мао Цзедуннинг ўғли хотирасига ҳурмат бажо келтирди

Фото: kcna.kp

КХДР раҳбари Ким Чен Ин 1950-1953 йиллардаги Корея уруши якунланганининг 65 йиллиги муносабати билан ХХР раиси бўлган Мао Цзедуннинг ўғли Мао Аньиннинг қабрини зиёрат қилди, деб хабар берди Шимолий Корея ОАВ.

Мао Цзедуннинг ўғли америкаликларнинг Шимолий Корея ҳудудига берган авиазарбалари оқибатида ҳалок бўлган ва Хвечхан уездидаги хитойлик "халқ кўнгиллилари" қабристонига дафн этилган.

Корея марказий телеграф агентлигининг хабар беришича, Мао Аньин қабрига Ким Чен Ин ва КХДР ҳарбий давлат арбоблари номидан гулчамбар қўйилган.

Хитой урушда расман иштирок этмаган, балки қўшинлари АҚШ каби БМТ байроғи остида урушга кирган.  

Япониянинг Киодо агентлиги хабар қилишича, Пхеньянда уруш тугашининг 65 йиллиги тантаналарида 105 қаватли "Рюгён" меҳмонхонаси биносида байрам иллюминацияси ташкил этилган. Бино деворида аскарлар ва мушаклар ҳамда қўлларида кабутар ушлаган болалар тасвирлари акс этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХДР АҚШга Корея уруши даврида ҳалок бўлган америкалик аскарларнинг жасадлари қолдиқларини топширгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид