18:50 / 27.07.2018
15282

Тошкент вилоятида сайёҳлар учун биоҳожатхоналар ўрнатила бошланди

 Тошкент вилоятига ташриф буюраётган сайёҳларга қулай шарт-шароитлар яратиш ва уларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш мақсадида вилоят Туризмни ривожлантириш комплекси томонидан тўлиқ ўрганиш ва камчиликларни бартараф этишга доир амалий ишлар бошлаб юборилди. 

Фото: Тошкент вилояти туризмни ривожлантириш комплекси

KUN.UZ мухбирининг Комплекс вакиллари берган маълумотга асосланиб хабар беришича, 26 июль куни Пскент тумани Новкент МФЙ ҳудуди 4Р-20 “Қорасув-Бўка-Бекобод” автойўлининг 18-19 км йўл бўйида вилоятдаги биринчи биоҳожатхона ўрнатилди. Биоҳожатхона Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва RiaBuildingConstructionGroup'нинг қўшма лойиҳаси маҳсулидир.

Фото: Тошкент вилояти туризмни ривожлантириш комплекси

Биоҳожатхона - санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена нормативларига мувофиқ келувчи замонавий санитария-гигиена жиҳозлари (сув таъминоти, вентиляция тизими, ички ва ташқи ёритиш тизими, қўл ювиш ва гигиеник мосламалар, сантехника жиҳозлари ва бошқалар) билан тўлиқ таъминланган. 

Фото: Тошкент вилояти туризмни ривожлантириш комплекси

Ушбу биоҳожатхона ўрнини белгилашда сайёҳларнинг тўхташи учун қулай туризм инфратузилмаси мавжуд бўлган ҳудуд танланди. Биоҳожатхона атрофида умумий овқатланиш шохобчаси, Улуғ ватан уруши қатнашчиси ва  халқ маорифи аълочиси Унгар Ўрмоновнинг уй музейи, министадион ва зиёратгоҳ, автобекат каби инфратулма объектлари бор.

Фото: Тошкент вилояти туризмни ривожлантириш комплекси

Таъкидлаш жоизки, шу йилнинг 1 сентябрига қадар Тошкент вилоятининг  яна  10 ҳудудига биоҳожатхона ўрнатиш бўйича “йўл харита”лари ишлаб чиқилмоқда. Жумладан, яқин кунларда халқаро аҳамиятдаги автомобил йўллари ҳисобланган М-39 (Олмата-Бишкек-Тошкент-Шаҳрисабз-Термиз), М-34 (Тошкент-Душанбе), А-373 (М-39 автойўли - Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали Ўш), А-373А (Тошкент-Оҳангарон- Ангрен) ҳамда давлат аҳамиятидаги автойўллар — 4Р2, 4Р20 (Бектемир постидан Тожикистон Республикасигача), 4Р12 (Барданкўл пости - Чорвоқ), 4Р6 (С.Нажимов чегара божхона пости-Чимён қишлоғи) йўл бўйлари ҳамда Чорвоқ эркин туристик зонаси ҳудуди, Паркент ва Оҳангарон туманларида ҳам биоҳожатхоналар ўрнатилиши режалаштирилмоқда.

Фото: Тошкент вилояти туризмни ривожлантириш комплекси
Фото: Тошкент вилояти туризмни ривожлантириш комплекси
Фото: Тошкент вилояти туризмни ривожлантириш комплекси

 

Top