Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда янгича кўринишдаги ўриндиқ ва урналар пайдо бўлади
Тез орада Тошкентда янгича кўринишдаги ўриндиқ ва урналар пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳақда “Халқ сўзи“ пойтахт ҳокимлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгашига таяниб хабар бермоқда.
Кенгашнинг қайд қилишича, Тошкентни дам олиш учун қулай масканга айлантириш ҳамда ўриндиқлар ва урналар билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш мақсадида янги акция ўтказилади. Акция “Шаҳарга ўриндиқ ва урна совға қил“ деб номланади.
Унга кўра, тадбиркорлар, ишбилармонлар шаҳарнинг исталган қисмига ўриндиқ ва урналар ўрнатиши мумкин бўлади. Эвазига улар ўзларининг логотипларини қурилган объектга жойлаштириб, уни реклама қилиш имкониятига эга бўлишади.
Шунингдек, ҳокимлик кенгаши дизайнер, рассомлар ва аҳолидан ўриндиқ ва урналарнинг қандай кўринишда бўлиши бўйича таклифларни ҳам сўраган. Истаган кўнгилли мазкур тадбирда иштирок этиши ва ўз маҳсулотини реклама қилиши мумкин бўлади.
Мавзуга оид
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026
Тошкентда энг кўп аҳоли савдо соҳасида банд
11:40 / 08.06.2026