Буюк Британия янги ташқи ишлар вазири Жереми Хантнинг маълум қилишича, Лондон Пекин билан муносабатларни мустаҳкамлашга интилмоқда. Бу ҳақда The Straits Times хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, Британия мамлакат Европа Иттифоқи таркибидан чиқиши муносабати билан Хитой билан муносабатларни мустаҳкамлаш ниятида.
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, Лондон Brexit туфайли дунёга янада очиқ бўлади.
Хантнинг билдиришича, Хитой ташқи ишлар вазири Ванг И билан музокара олиб бориш учун Пекинга жўнаб кетмоқда.

















