Жаҳон | 13:55 / 30.07.2018
4912
1 дақиқада ўқилади

Индонезияда кўчки сабабли 800дан ортиқ сайёҳ тоғда қолиб кетди

Фото: Facebook /Alex Marine Junyatanakorn

Таиланд ҳукумати 800дан ортиқ сайёҳ, жумладан 311 таиландлик 6,4 балли зилзиладан кейин содир бўлган кўчки оқибатида Ринжани тоғида қолиб кетганини хабар қилди, деб ёзмоқда Khao Sod газетаси.

Таиланд ички ишлар вазири Анупонг Паочинда барча сайёҳлар хавфсизликда эканини ва тез орада эвакуация қилинишини билдирди. Айни пайтда маҳаллий ҳукумат Ринжани ҳудудида қутқарув операциясини ўтказмоқда. Аввалроқ ер силкинишидан сўнг 560га яқин сайёҳ тоғда қолиб кетгани хабар қилинганди.

Индонезиянинг Ломбок оролида Ринжани вулқони яқинида якшанба куни 6,4 балли зилзила юз берди. Индонезия геофизика ва метеорология агентлиги маълумотига кўра, зилзиладан сўнг 11та афтершок содир бўлган. Зилзила оқибатида 16 киши ҳалок бўлган, 100дан ортиқ киши жароҳатланган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид