Ўзбекистон | 11:22 / 30.07.2018
17920
2 дақиқада ўқилади

Тошкент бўйича янги лойиҳа: пойтахтда 12та дарвоза қурилиши мумкин

Фото: LiveJournal

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг шаҳарни режалаштириш, дизайн ва архитектура бўйича қўмитаси шаҳарни ривожлантириш бўйича ўзининг иш режаси ва бир неча тақдимотларини кўрсатди.

Экспертлар «Тошкентнинг 12 дарвозаси» лойиҳасини амалга оширишни таклиф қилдилар. У «бу йўллар олиб борувчи ўша цивилизациялар услубида» дарвозалар қуришни назарда тутади. «Шу тариқа, Тошкент ипак йўлининг юрагига айланади», - дея таъкидлашган Жамоатчилик кенгашидан.

Экологик транспортни ривожлантириш учун метро фойдаланувчилари ва велосипедчиларнинг биргаликдаги дастурини жорий этиш таклиф этилаи. Бунинг учун ҳар бир метро бекати ёнида қўшма тўлов тизимига эга пулли велосипедлар тураргоҳини барпо этиш талаб қилинади.

«Шаҳар яшил ландшафти» экологик лойиҳаси вертикал кўкаламзорлаштириш, катта фойдаланиш муддатига эга замонавий материаллардан фойдаланишни назарда тутади. Арт-объектларни ишлаб чиқишга маҳаллий рассом ва дизайнерларни жалб қилиш таклиф этилди.

Мавзуга оид