Ўзбекистон | 12:07 / 01.08.2018
11286
1 дақиқада ўқилади

Апрель-июнь ойларида Марказий банк қанча валюта сотгани айтилди

Фото: KUN.UZ

Иккинчи чоракда Марказий банкнинг валюта бозоридаги соф сотуви ҳажми икки баробарга қисқарди. 

Марказий банкнинг II чорак бўйича ҳисоботига кўра, апрел-июнь ойларида Марказий банкнинг валюта бозоридаги соф сотуви 300 миллион долларни ташкил этди

Таъкидланишича, бу банк тизимидаги ликвидликнинг қўшимча қисми пайдо бўлишига олиб келди.

Бундай шароитда, Марказий банк тижорат банкларининг мажбурий захираларини шакллантириш қоидаларини ўзгартириб, юқорида қайд этилган ликвидлик ҳолатини маълум даражага кўтариб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонликлар ярим йил ичида чет элдан қанча пул юборгани маълум бўлганди.

Мавзуга оид