Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Бунёдкор ва Чўпонота кўчалари кесишмасидаги йўл ўтказгич тез орада фойдаланишга топширилади
Тошкент шаҳрининг Бунёдкор ва Чўпонота кўчалари кесишмасидаги янги йўл ўтказгич тез орада фойдаланишга топширилади. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” хабар берди.
Бунёдкор кўчаси Тошкент шаҳридаги энг узун, жанубий ва шимолий қисмларини боғловчи, муҳим кўчаларидан бири саналади. Шу боис мазкур йўналишда мунтазам, куну тун автомобиллар қатнови амалга оширилади. Магистралда йўл ўтказгич сони эндиликда 10тага етди.
Замонавий йўл ўтказгичнинг умумий узунлиги 667,5 метрни ташкил этади. Эстакада қисмининг узунлиги 488,5 метр бўлиб, баландлиги 8, кенглиги эса 24,5 метр. Улкан иншоот 21 та устун оралиғида барпо этилди.
Бу ерда пиёдалар учун ҳам қатор қулайликлар ҳам яратилди. Хусусан, умумий узунлиги 124 метр бўлган иккита пиёдалар ўтиш кўприги қурилди, шунингдек, ёши кекса ва ногиронлар учун махсус лифт ҳамда эскалатор ўрнатилди. Янги бунёд этилган йўл ўтказгичнинг ёритиш тизимига алоҳида эътибор қаратилган. Шу билан бирга, ҳудудда ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Бунёд этилаётган иншоот 6та йўлакдан иборат.
Мавзуга оид
11:40 / 08.06.2026
Тошкент ва Хоразмда йирик гиёҳвандлик савдосига чек қўйилди
09:10 / 07.06.2026
АЭС нархи очиқланди, йирик пудрат схемаси фош бўлди — ҳафта дайжести
21:03 / 06.06.2026
Тошкентда автобус орқага юраётган пайти пиёдани босиб кетди
17:12 / 05.06.2026