«Милан» ҳимоячиси Леонардо Бонуччи «Ювентус» клубига қайтди.
Футболчи туринликлар қароргоҳида тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтиб, 5 йиллик шартномани имзолади. Унинг маоши йилига 5 миллион еврони ташкил қилади.
Бонуччи 2017 йили «Милан»га 42 миллион евро эвазига ўтган эди. «Ювентус» уни қайтариб олиш учун ҳимоячи Маттиа Кальдарани берди. Туринга қайтиш учун Бонуччи маошининг 2 миллион еврога қисқаришига ҳам рози бўлди.
2017/18 мавсумида Бонуччи «Милан» таркибида барча мусобақаларда 52та ўйин ўтказиб, 2та гол урди.

















