Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дарахтлар кесилиши бўйича петиция муаллифи парламентнинг жавобидан қониқмади
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатлари дарахтларни ноқонуний кесиш ҳолатига бағишланган электрон жамоавий мурожаатга жавоб қайтаришди. Парламент қарори «Менинг фикрим» веб-сайтида эълон қилинди.
Экологик қонунчиликни қайта кўриб чиқишни таклиф қилган петиция май ойида порталга жойлаштирилди. Муҳокама чоғида мурожаат 12655 овоз тўплади (энг кам талаб қилинадиган овозлар сони - 10 мингта).
Унинг муаллифи, журналист Никита Макаренко ҳокимликлардан дарахт кесиш учун рухсатнома бериш ҳуқуқини олиб қўйиш, рухсатнома бериш тартибини онлайн олиб бориш, айрим мезонларга кўра, 70 йилдан катта дарахтларни кесишни тақиқлаш, экологик полицияни ташкил этиш, шунингдек, дарахтларни ноқонуний кесиш учун ҳар бир кесилган дарахт учун 50 млн сўм миқдорида жарима белгилашни таклиф қилди.
Депутатлар петициянинг фақат иккита бандига розилик беришди: маъмурий жавобгарликни ошириш ва дарахтларни шаклга келтириш қоидаларини яратиш.
«Мен қониқдимми? Ҳам ҳа, ҳам йўқ. Ҳа, чунки тажриба муваффақиятли ўтди - депутатлар биринчи марта халқ талабига жавоб беришди. Йўқ, чунки инқилоб юз бермади. Радикал ислоҳот керак эди, лекин ҳар доимгидай ҳолат юз берди. Энди дарахтлар кесишни тўхтатишадими? Албатта, йўқ. Олий Мажлис ўз қарорида амалдаги қонун ҳужжатларига ва Экология қўмитаси ҳамда Биоинспекцияга таянган. Афтидан, улар яхши ва самарали, деб ҳисоблашган», - дея ёзди Макаренко Facebook’даги ўз саҳифасида.
Журналистнинг таъкидлашича, бундай актлар ҳам, ташкилотлар ҳам «дарахтларни ҳимоя қилиш учун ҳеч нарса қила олмайди».
«Агар Давлат экология қўмитаси ва ушбу инспекциялар нимагадир қодир бўлганида, биз уларнинг ишларини бажармаган бўлардик, - дея қайд этиб ўтди у. - Кайфият: инқилоб юз бермади, ҳаёт давом этади. «102»га қўнғироқ қилинг, бефарқ бўлманг. Умид қиламанки, бу масала билан яна юқорироқда шуғулланишади. Шахсан мен бу петициялар билан шуғулланишдан энди маъно кўрмаяпман».
Мавзуга оид
23:05 / 13.02.2025
Данияда Калифорнияни сотиб олиш тўғрисидаги петиция 200 мингдан зиёд имзо тўплади
18:51 / 13.08.2024
Қозоғистонда онлайн кредитни тақиқлаш бўйича петиция эълон қилинди
21:05 / 03.10.2023
Қозоғистон ҳукуматига 50 мингдан ортиқ овоз тўплаган петицияларни кўриб чиқиш мажбурияти юкланди
10:20 / 13.02.2023