Лукашенко жиддий касаллиги ҳақида тарқалган хабарлар устидан кулди
Беларусь президенти Александр Лукашенко Беларуснинг «ОНТ» телеканали эфирида жиддий касалликка чалингани ҳақидаги хабарларнинг устидан кулди. У журналистларнинг соғлиғи ҳақидаги саволларига жавоб берган.
Хусусан, Беларусь етакчиси ҳосил йиғиб олинаётган жойлардан бирига амалга оширган ташрифи вақтида маҳаллий раҳбардан бир йилдан кейин иш ҳақида ҳисобот беришни талаб қилди. Кейинчалик эса, у келаси йилгача умр кўриши борасида шубҳаланган.
«Келгуси йили менга ҳисобот берасан. Келгуси йилгача яшайсан-ку? Лекин, сен ваъда берма. Мени бир кун олдин кўмишди ва сени ҳам кўмиб қўйишлари мумкин», - дея айтиб ўтди Лукашенко.
Шунингдек, у ўзини кўрган журналистнинг қувониб кетганини таъкидлаган. Телеканалнинг яна бир ходимига олдида президентнинг ўрнига унга ўхшаш шахс турмаганини текшириб кўришни тавсия қилди.
«Сен баъзида мени синчиклаб текшириб тур», - дея маслаҳат берган Лукашенко.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лукашенко «инсульт»дан сўнг омма олдида кўриниш берганди.
Мавзуга оид
22:17 / 07.11.2024
Лукашенко яна 31 нафар сиёсий маҳбусни афв этди
14:30 / 05.11.2024
Лукашенко: РФ Беларус орқали Полша, Литва, Латвия ва Украинага ҳужум қилмоқчи эмас
13:10 / 24.10.2024
Лукашенко Мария Колесниковани афв этиш ҳақида ўйлаб кўришга тайёр
19:19 / 23.10.2024