Баҳс 52 дақиқа давом этди. Уильямс икки сетда 1:6 ва 0:6 ҳисобларида мағлубиятга учради. У фаолияти давомида илк бор учрашув давомида битта гейм олди.
Уильямс профессионал теннисда илк бор 1995 йилда дебют қилган. Конте билан баҳсга қадар унинг Сингапурдаги WTA мусобақасида руминиялик Симона Халеп билан учрашуви Серенанинг энг ёмон чиқиши бўлган. У ўшанда икки сетда 0:6, 2:6 ҳисобларида мағлуб бўлган.











