Ўзбекистонда Hospitality Contract дастурига старт берилди
Ўзбекистонда сайёҳларга хизмат кўрсатиш сифатини бошқариш ва мониторинг тизимларини кўзда тутувчи Hospitality Contract дастурини татбиқ этишга доир ишлар бошланди. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси KUN.UZ'га шу ҳақида хабар берди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 16 августдаги "2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги 3217-сонли қарорига мувофиқ, шунингдек Ўзбекистоннинг жаҳон миқёсидаги имиджи ва жозибадорлигини ошириш, туристик инфратузилмалари объектларида мониторинг ва хизмат кўрсатиш сифатини бошқариш тизимларини татбиқ қилиш орқали туризмнинг тезкор ривожланиши таъминлаш мақсадида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Interactive System компанияси билан ҳамкорликда Hospitality Contract дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш ва татбиқ этишга доир ишларга старт берилди.
Hospitality Contract дастурини амалга ошириш лойиҳаси 2018 йилнинг 1 сентябрига режалаштирилган бўлиб, келгусида доимий асосда амал қилади.
Hospitality Contract дастурини йўлга қўйишдан асосий мақсад - мижозларнинг туристик объектлар (аэропортлар, меҳмонхоналар, отеллар, меҳмон уйлари)дан қониқиш даражасини ошириш; мазкур объектларда хавфсизликни таъминлаш, персонал компетентлигини ошириш ва тезкор муносабат билдирувчи самарали канални яратиш.
Мижозлар муносабатини акс эттирувчи Click Smile стандарт терминаллари тўрт смайлли тугмадан иборат бўлиб, Ўзбекистонга ташриф буюрган сайёҳлар улар ёрдамида тақдим этилаётган хизматлар сифатидан рози ёки норози эканликларини кўрсатишлари мумкин. Терминаллар одамларга тўрт хил ҳиссиётни ифодаловчи смайлдан бирини босишни таклиф қилади: "жуда мамнунман" (табассумли яшил тугма), "қониқдим" (меъёрий табассумли оч яшил тугма), "кўпроқ норозиман" (маъюс смайлли пушти тугма) ва "мутлақо норозиман" (ғазабланган смайлли қизил тугма).
Қўмитадан маълум қилинишича, Hospitality Contract дастури хорижий сайёҳлар ва мамлакат аҳолисига хизмат кўрсатувчи барча ташкилотларда татбиқ этилади - аэропортлар, темир йўллар, автовокзаллар, банклар, Retail тармоқлари, музейлар, меҳмонхоналар, умумий овқатланиш жойлари ва ҳ.к.
HospitalityContract тизимтнинг асосий функциялари:
- персоналнинг хизмат сифатини баҳолаш;
- мижозларнинг хизматлардан қониқиш мониторинги;
- персонални бошқариш;
- маҳсулот рекламаси;
- маркетинг ва ижтимоий сўровномаларни таъминлаш;
- бонус дастурлар;
- муносабат ва шикоятлар китоби;
- персонални ўқитиш ва аттестация қилиш;
- белгиланган шароитларда раҳбариятни автоматик равишда хабардор қилиш;
- статистик ҳисобот.
Hospitality Contract дастурининг амалга оширилиши туристик инфратузилмалар объектларида хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, тадбиркорлик субъектларига эса мижозлар фикрига тезкор муносабат билдириш ва шу тариқа компания нуфузини ошириш имконини беради. Шунингдек, бу дастур келгусида Ўзбекистоннинг туристик брендлари оммалашувига туртки берувчи Uzbekistan Tourism Industry Awards мукофотида иштирок этиш имконини тақдим этади. Кейинчалик TripAdvisоr ва Booking.com тизимлари томонидан қўллаб-қувватланиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Мавзуга оид
13:24 / 21.11.2024
COP29 иштирокчилари иқлимга мос туризмни ривожлантиришга келишиб олди
23:32 / 13.11.2024
Флоренция «ҳаддан зиёд туризм»га қарши кураш бўйича янги чоралар қабул қилди
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
10:26 / 03.11.2024