Давлат тест марказида Call-center ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказида Call-center ташкил этилди. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Facebook’даги саҳифасида хабар берган.
Қайд этилишича, қабул жараёнлари, тест синовлари ва Давлат тест маркази фаолияти билан боғлиқ барча саволлар бўйича 1195 қисқа рақамига бўлаётган мурожаатларга жавоб бериш учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 12 нафар масъул ходимлар бириктирилган. Доимий ишлайдиган 6та телефон линиялар тармоққа уланди.
Мурожаатларни қабул қилиш вақти ҳар куни 08:30 дан 18:30 гача этиб белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2 август куни неча нафар абитуриент тест синовларидан четлаштирилгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
14:39 / 26.07.2020
«ДТМ ўзгармаса, фойдаси йўқ» — таълимдаги икки имтиҳон бирлаштирилиши ҳақида эксперт билан суҳбат
15:53 / 23.07.2020
8660 та чет тили сертификатининг 581 таси талабга жавоб бермаслиги аниқланди – ДТМ
13:08 / 22.07.2020
Бу йилги энг ёш абитуриент 13 ёш, энг каттаси эса 95 ёшда
14:15 / 19.07.2020