Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Доллардаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари февраль ойидан бери биринчи марта ўсди
АҚШ долларидаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари февраль ойидан бери биринчи марта ошди. Бундан Марказий банк маълумотлари дарак беряпти.
1 йилга қадар муддатли барча омонатлар бўйича ўртача фоиз ставкаси июнь ойида 3,7%ни ташкил этди (май ойида 3,6% ва апрель ойида 3%). 1 йилдан ортиқ - 4,2% (аввалги икки ой 4% бўлди).
Жисмоний шахслар учун ставка 3,8%гача ошди (май ойида 3,7%, апрелда 3% эди). Бу ерда 90 - 180 кунлик муддатга омонатни очиш энг фойдали бўлади - 4,3% (май ойида 3,8%).
Юридик шахслар учун ставка 4,7%га етди (май ойида 3,7%, апрел ойида 3,8%). Бу ерда 180 - 365 кунлик муддатга омонат очиш энг фойдали бўлади - ставка 5,1% (май ойида 3,4%).
Шунга мос равишда, сўмда омонатлар бўйича ўртача ставка тушиб кетди - жисмоний шахслар учун 15,3% ва юридик шахслар учун 11,4%. Таққослаш учун, май ойида ставкалар мос равишда 15,5% ва 13,1%ни ташкил этди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон валюта биржасида доллар ва евро ҳафтани пасайиш билан якунлаётгани хабар қилингданди.
Мавзуга оид
17:42 / 30.12.2025
Президент топшириғи билан 8 минг нафардан ортиқ болага 500 долларлик омонат ҳисобрақамлар очилди
16:42 / 26.11.2025
Доллар курси 11 900 сўмдан ҳам пасайди
16:54 / 21.10.2025
Доллар курси 12 минг сўмгача қулади
16:27 / 23.09.2025