Роғун ГЭС қурилишини тугатиш учун Тожикистонга яна 4 миллиард доллар талаб этилади. Шу билан бирга, мамлакатнинг давлат қарзи ЯИМнинг қарийб 40 фоизига етган. Республика Миллий банки молиялаштиришни жалб қилиш учун яна бир марта еврооблигациялар чиқарилишини мумкинлигини истисно этмади.
«Роғун ГЭС қурилиши учун маблағларни янада жалб қилиш тўғрисидаги қарор шу йилнинг охиригача қабул қилинади», - дея маълум қилди Тожикистон молия вазири Файзиддин Қаҳҳорзода. Унинг сўзлари «ASIA-Plus» томонидан келтирилган.
Вазирнинг эслатишича, ўтган йили объект қурилиши учун халқаро молия бозорларида евробондларни жойлаштириш йўли билан 500 млн доллар миқдорида маблағлар жалб этилган.
«3 миллиард долларгача сармояларни жалб қилиш имконияти мавжуд эди. Бироқ, Ташқи қарзни жалб қилиш стратегиясида режалаштирилган ҳолатлар бунга имкон бермади, сабаби қарзга хизмат кўрсатиш керак бўлади», - деди вазир.
Молия вазирлигининг маълумотларига қараганда, жорий йилнинг 1 июль ҳолатига Тожикистон ташқи қарзининг ҳажми 2,9 миллиард АҚШ долларини ёки мамлакат ЯИМнинг 38,9 фоизини ташкил этди. Шу билан бирга, ГЭС қурилиши учун қўшимча 4 миллиард доллар миқдорида молиялаштириш керак бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Роғун ГЭС қурилиши дрондан видеога олинганди.

















