Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда икки қаватли данғиллама уй 2,4 млрд сўмлик бошланғич нарх билан аукционга қўйилди
Тошкентда икки қаватли ҳашаматли уй аукционга қўйилди. Бундан E-ijro Auksion маълумотлари дарак беряпти.
Баҳоланган нарх - 2,4 млрд сўм. Бўнак миқдори (5%) - 121 млн сўм. Бу аукцион тарихидаги нархи 1 млрд сўмдан юқори бўлган оз сонли лотлардан биридир.
Бино Юнусобод туманида жойлашган. 2012 йилда қурилган, ер участкасининг умумий майдони (га) - 0,07. Уйнинг майдони (кв.м) - 449,33. Турар-жой биноси 9та хонадан иборат.
Объект жиноят ишлари бўйича суд қарори билан сотувга қўйилган. Ижро иши юритиш санаси - 2018 йил май.
Лот изоҳида айтилишича, хонадонда фуқаролар истиқомат қилмоқда, уларни мажбурий тартибда чиқариш суд орқали амалга оширилади.
Аукцион савдолари 20 август куни бўлиб ўтади, аризалар 18 августга қадар қабул қилинади.
Мавзуга оид
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бўлиб ўтади
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026