Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
3 август кунги тест натижалари эълон қилинмоқда
Фото: KUN.UZ
Республика олий таълим муассасаларига кириш тест синовларининг учинчи кун – 3 август натижалари бўйича маълумотлар эълон қилинди.
Қайд этилишича, тест синовлари шахсни идентификациялаш воситалари, видеофиксация ҳамда доимий видеокузатув қурилмалари билан жиҳозланган 57та бинода 17та олий таълим муассасаларининг 89 та таълим йўналиши бўйича ўтказилди.
Тест синовларида 58 276 нафар абитуриент иштирок этди.
Тест синовларига 1 535 нафар абитуриент келмади.
Тест синовлари тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли 144 нафар абитуриент тест синовларидан четлаштирилди.
Тест синовларига гуруҳ назоратчилари сифатида 2 419 нафар ўқитувчилар жалб этилди.
Давлат гранти бўйича энг юқори ўтиш бали - 172,3, Ўзбекистон миллий университетининг «Тарих (мамлакатлар ва минтақалар бўйича)» таълим йўналиши;
Тўлов-контракт бўйича энг юқори ўтиш бали - 153,4, Ўзбекистон миллий университетининг «Тарих (мамлакатлар ва минтақалар бўйича)» таълим йўналиши.
Ўртача ўтиш бали:
давлат гранти – 120,8;
тўлов-контракт – 99,6.
Тест синовлари натижалари Давлат тест марказининг www.dtm.uz/page/test_result сайтида 2018 йил 4 август куни соат 18.45да эълон қилинади, деб ёзади Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов.
Мавзуга оид
17:39 / 27.11.2025
Тошкентда чангга қарши кураш доирасида ўнлаб фаввора ва суғориш тармоғи ишга туширилди
09:56 / 27.11.2025
Дарахт экиш учун ичимлик сувидан фойдаланишга қўйилган чеклов баҳор ва ёзда бекор бўлади
10:00 / 23.11.2025
Чангга қарши сафарбарлик ва ИИББда ин қурган талончилар — ҳафта дайжести
12:47 / 19.11.2025