Спорт | 17:09 / 04.08.2018
5951
1 дақиқада ўқилади

6 август куни Эктор Купер билан матбуот анжумани ташкил этилади

Фото: Getty Images

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган аргентиналик Эктор Рауль Купер 6 август куни, тонгги соат 06:10да Тошкентга учиб келади. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар берди

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида 62 ёшли мутахассисни кутиб олиш маросими ташкил қилинади. 

Шу куни соат 15:00да Миллий Олимпия қўмитаси анжуманлари залида Эктор Куперни мухлисларга таништириш маросими ҳамда у билан матбуот анжумани ташкил қилинади.

Анжуман давомида аргентиналик мутахассис ўз режалари билан ўртоқлашиб, журналистлар саволларига жавоб бериб ўтади.

 

 

Энг сўнгги футбол янгиликларни Tribuna.uz'нинг Telegram-каналида кузатиб боринг.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид