Тошкент шаҳрида аввалроқ ёпиқ бўлган яна бир кўчалардан бирида автотранспортлар ҳаракати йўлга қўйиладиган бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, бугун, 4 август куни Бўзкўча кўчасининг Буюк ипак йўли кўчасига туташган қисмида транспортлар ҳаракатини тиклаш ишлари бошлаб юборилган.

“Ушбу кўчанинг очилиши ҳайдовчилар учун қўшимча қулайлик яратиши шубҳасиз”, - дейилади ИИББ хабарида.
















