15:20 / 06.08.2018
70538

Эктор Купер билан шартнома тафсилотлари маълум бўлди

Аргентиналик мутахассис Эктор Купер ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси ўртасида «3+1» схемасида шартнома тузилган. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитасининг мажлислар залида ушбу мураббийнинг таништирув маросимида иштирок этаётган «Tribuna» мухбири хабар бермоқда.

Шу билан бирга, ушбу 62 ёшли мураббий билан шартноманинг молиявий жиҳатлари ошкор этилмаган. Анжуманда алоҳида урғу берилишича, маош миқдорини ошкор этмаслик ЎФАнинг ташаббуси эмас, балки Эктор Купернинг талабидир.

Шу тариқа, Купер Ўзбекистон терма жамоаси билан ЖЧ-2022 цикли якунига қадар ишлаши мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Миср терма жамоаси билан ЖЧ-2018 турнирида иштирок этиб қайтгач истеъфога чиқарилган Эктор Купер Ўзбекистонни кейинги мундиалга олиб чиқиш учун жалб этилган. У Ўзбекистон терма жамоасида ўз ёрдамчилари Хосе Карлос Фантагуцци, Антонио Сариоглу ва Маҳмуд Фаёз Муҳаммад Шудаф билан бирга ишлайди.

Top