Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИИББ Интернетдаги видео ҳақида: ҳайдовчиларга чоралар кўрилмоқда
Фото: KUN.UZ
Интернет тармоғида 15та автомобилнинг йўл ҳаракати қоидасини бузган ҳолда йўлнинг қарама-қарши томонидан ҳаракатлангани акс этган видеорегистратор тасвири жойлаштирилган эди. Суриштирув натижасига кўра, ушбу ҳолат Тошкентнинг Байналмилал кўчасида содир бўлгани аниқланди. Газета.уз сайти ҳам шунга ўхшаш яна бир видеолавҳани чоп этган ва унда ҳам 10та автомобильнинг айни қоидани бузгани муҳрланган, деб хабар бермоқда пойтахт ИИББ.
Айни вақтда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан ушбу видеолавҳадаги қоидабузарларга нисбатан чора кўриш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, тасвирдаги автомобиль ҳайдовчиларининг шахси аниқланиб, уларнинг манзилларига қоидабузарлик ҳақидаги баённомалар юборилмоқда. Ҳозирга қадар 15 нафар ҳайдовчига нисбатан баённомалар расмийлаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, 4 ва ундан ортиқ полосали икки томонлама ҳаракат ташкил этилган йўлларда қарама қарши томонга ўтиш тақиқланади. Ушбу қоидани бузган шахсларга нисбатан ЭКИҲ 10 баравари миқдорида жарима белгиланади. Мазкур қоидабузарлик маъмурий чора кўрилганидан кейин бир йил давомида қайта содир этилса, ЭКИҲнинг 20 баравари миқдорида жарима ёки бир йилгача транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади.
Мавзуга оид
09:00 / 05.04.2026
Нақдга битмас битимлар ва солиқдан норози санъаткорлар — ҳафта дайжести
22:36 / 02.04.2026
Машина сизники, рулда бошқа одам: жарима балли ҳақиқий ҳуқуқбузарга ёзилиши учун нима қилиш керак?
19:02 / 01.04.2026
“Техпаспорт”нинг амал қилиш муддати 2026 йил 1 апрелдан кейин олинган гувоҳномаларга тааллуқли бўлади
12:16 / 01.04.2026