Про-лига 19-туридан ўрин олган «Ёзёвон» – «Хотира-79» ўйини ўтказилмади, деб хабар беради ПФЛ сайти.
Жамоалар ўйинга етиб келган ва мухлислар стадионга тўпланган бўлса-да, ПФЛ ўйинни бекор қилиб, «Ёзёвон» клубига техник мағлубият ёзди. Бунинг сабаби сифатида, ёзёвонликларнинг қарзларидан қутулмагани кўрсатилди.
Худди шундай аҳволда бўлган «Хоразм» ва «Хотира-79» клублари қарзлардан қутулиши ҳақида кафолат хати берганидан сўнг, жазосиз қолдирилди.
Кеча худди шундай жазога «Норин» клуби учраган ва Самарқанднинг «Динамо» жамоаси майдонга тушмасдан туриб, 3 очкога эга бўлган эди. ПФЛнинг бундай мантиқсиз қарорига нисбатан Tribuna.uz ўз муносабатини билдирган эди.











