Чилилик ярим ҳимоячи Артуро Видаль расман «Барселона» футболчисига айланди.
«Барселона» ушбу 31 ёшли футболчини жамоанинг янги аъзоси сифатида таништирди.
Видаль клуб билан 3 йиллик шартнома имзолаган.
Бундан аввалги хабарларда «Барселона» ушбу футболчи учун «Бавария»га 20 млн евро тўлаши айтилганди.
У Каталония жамоасида Хитойга қайтиб кетган Паулиньо ўрнини эгаллайди.
















