Дастлаб мактабда, кейин эса олий таълим муассасасида йиллар давомида инглиз ёки бошқа бир чет тилини ўрганамиз-да, олдимиздан хорижлик сайёҳлар ёки шунчаки меҳмонлар чиқиб қолса, улар билан гаплашишга уяламиз ёки ҳаяжондан барчасини унутиб қўямиз. Бир неча йиллардан бери АҚШда яшаб келаётган Мария Александр хорижликлар билан мулоқот қилишдан уялмаслик сирлари билан бўлишди.
1. Инглиз тилини мактабдаги фан сифатида қабул қилманг

Мен учун чет тиллар доим қандайдир кенг кўламли бутун бир умр давом этадиган лойиҳадек туюлар эди. Мактабда 10 йил, сўнгра университетда 4 йил инглиз тилини ўргандим ва назаримда, тез орада бу тилда сўзлашиш бўйича худди Опра Уинфридан қолишмайдигандек эдим. Тақдир тақозоси билан АҚШга кўчиб ўтдим ва қандай қилиб умуман тил билмайдиган одамларнинг бир неча ой ичида инглиз тилида эркин гаплаша бошлаганига гувоҳ бўлдим. Бунга сабаб инглиз тили уларга шунчаки билим сифатида эмас, ҳар куни мулоқот қилиш, иш излаш ва оила қуриш мақсадида суҳбатлашиш учун керак эди.
Бу АҚШда пулсиз ва ишсиз қолгачгина инглиз тилида сўзлаша бошлайсиз дегани эмас, албатта. Ўрганиш услубини ўзгартиришнинг ўзи етарли, инглиз тилини назарияда эмас, амалда ўрганиш муҳим. Бунинг учун бугунги кунда фаолияти инглиз тилида суҳбатлашишга, амалий билимларга йўналтирилган замонавий ёндашувли курсларда таҳсил олишингиз мумкин.
2. Лексиконингизни фаоллаштиринг

Академик ёндашувнинг яна бир салбий томони бор. Бу тил билиш даражасининг жуда юқори палласидир. Шекспир ва Байроннинг классик инглиз тили айни дамда қўлланиладиган инглиз тилидан фарқ қилади. Инглиз тилида сўзлашувчиларнинг кўпида феъл замонлари мутаносиблигига риоя қилмаслик, сўзларни қисқартириш ва мактабда баҳоингиз пасайиши мумкин бўлган кўплаб бошқа ҳолатлар кузатилади.
Инглиз тилидаги 170 минг сўздан кундалик ҳаётда тахминан 3 мингтаси қўлланади. Уларни билсангиз, ёзма ва оғзаки нутқнинг 90 фоизини тушунасиз. OxfordThe Oxford 3000. , MacmillanRed Words & Stars. ва LongmanLongman Communication 3000 луғатлари муаллифлари энг кўп қўлланиладиган сўзларга доир тадқиқот ўтказишган. Уларнинг орасидан энг кўп фойдаланиладиган сўзлар Skyеng сайти ва иловасида Gold 3 000 рўйхатида келтирилган.
3. Мулоқот вақтида барча воситалар яхши эканини унутманг


















