Фарғона вилоятидаги баъзи туманларда боғчалар учун тўлов миқдори икки бараварга пасайтирилди
Президентнинг 2018 йил 8 августдаги қарорига мувофиқ Фарғона вилоятининг Сўх тумани, Фарғона туманининг Шоҳимардон ва Ёрдош қишлоқларида жойлашган давлат мактабгача таълим муассасаларида амалдаги ота-оналар тўлови миқдори 2023 йил 1 январга қадар икки бараварга пасайтирилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.
Масалан, туман маркази ҳисобланмаган жойлардаги боғчаларда ҳозирги кунда бир нафар бола учун тўлов 105 минг (туман марказида 115 минг) сўм тўлов белгиланган (10,5 соатлик), эндиликда ушбу тўловнинг ярми яъни 52 500 (туман марказида 57 500) сўм пул тўланади.
Эслатиб ўтамиз, бундан ташқари Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод, Касби, Миришкор, Қамаши, Чироқчи, Нишон, Яккабоғ ва Ғузор туманларида, Бухоро вилоятининг Олот, Шофиркон, Қоракўл, Пешку ва Ромитан туманларида, Сурхондарё вилоятининг Қизириқ, Музработ, Олтинсой, Бойсун, Қумқўрғон, Узун, Сариосиё туманларида, Самарқанд вилоятининг Нуробод, Қўшработ, Ургут, Булунғур ва Пахтачи туманларида, Жиззах вилоятининг Бахмал, Ғаллаорол, Фориш, Мирзачўл ва Янгиобод туманларида, Сирдарё вилоятининг Оқолтин, Мирзаобод, Ховос ва Сардоба туманларида жойлашган давлат мактабгача таълим муассасаларида ҳам ота-оналар тўлови миқдори икки бараварга пасайтирилган.
Мавзуга оид
12:39 / 12.11.2024
Фарғонада коррупцияга қарши курашувчи мансабдорнинг ўзи коррупция билан қўлга тушди
13:10 / 10.11.2024
“Баҳордан бошлаб қишга тайёрланамиз” – қиш қаршисидаги фарғоналиклар
09:55 / 15.10.2024
Автобус йўлакларида бошқа транспортларнинг ҳаракатланиши устидан назорат кучайтирилди
10:06 / 10.10.2024