Ўзбекистон | 17:39 / 09.08.2018
38583
2 дақиқада ўқилади

GM Uzbekistan қандай қилиб нуқсонли автомобиллар ортга қайтариб олиниши ҳақида маълумот берди

Фото: GM Uzbekistan

GM Uzbekistan 2014 йилдан бошлаб автомобилларни ортга қайтариб олиш бўйича 12та кампанияни йўлга қўйди, бу ҳақда компаниянинг Халқаро пресс клуб материалидаги жавобида айтилган.

Хабар берилишича, ушбу кампанияларга 316 250 дона автомобиль тўғри келган: ички бозорда 167 154 дона ва ташқи бозорда 149 096 дона.

«Барча эълон қилинган кампаниялар зарур деталлар билан таъминланган, масалан, истеъмолчиларнинг саволларига жавоблар ва ортга чақириб олинувчи автомобиллар юкланадиган минтақа кабилар», - дейилади хабарда.

Ҳар бир ортга чақириб олиш кампанияси эълон қилинганида, дилер томонидан автомобиль эгасига муаммонинг моҳияти ва уни ҳал қилиш учун зарур бўлган вақт ҳақида тушунтириш берилган расмий хат юборилади.

Расмий дилерлик корхоналари томонидан қўшимча тарзда, сервис хизмат кўрсатиш ўтказилганда автомобилнинг ҳар бир VIN-рақами автомобилни ортга чақириб олиш масаласи бўйича текширилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ GM Uzbekistan Cobalt моделини янгилаш лойиҳаси ишлаб чиқилаётгани ҳақида маълум қилганди.

Мавзуга оид