Жаҳон | 14:54 / 09.08.2018
48367
2 дақиқада ўқилади

Тереза Мэй тиз букиб таъзим қилиши туфайли кулгига қолди 

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари яна Буюк Британия бош вазири Тереза Мэйнинг тиз букиб таъзим қилиш мавзусини кўтаришди. Улар бу сафар бош вазирнинг Амьен яқинидаги жангга юз йил тўлиши муносабати билан ташкил этилган маросим вақтида шаҳзода Уильям билан сўрашганини тилга олишди.

«Умуртқа поғонаси йўқ бош вазир Тереза Мэй шаҳзода Уильям билан сўрашиш чоғида тўкилиб, умуртқаси анча кучсиз ҳолатда эканини кўрсатиб қўйди», - дея ёзган фойдаланувчи @Adolf_Rees_Mogg.

Фойдаланувчи @IamalrightJack’нинг тахминига кўра, Мэй, ўз навбатида, яқинда қироллик оиласи аъзоларига тинмай тиз чўкиш билан шуғуллана бошлайди.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тереза Мэйнинг июнь ойидаги тиз букиб таъзим қилиши устидан кулишганди.

Мавзуга оид