АҚШ 2020 йилгача коинот қўшинларини ташкил этишни режалаштирмоқда
Қўшма Штатлар 2020 йилгача янги турдаги қўшинларни, коинот ҳарбий кучларини ташкил этишни кўзламоқда, деб хабар берди Reuters АҚШ вице-президенти Майк Пенсга таяниб.
Пенс Пентагондаги чиқиши вақтида ана шундай баёнот берган.
«Охир-оқибат, конгресс АҚШ коинот қўшинларини шуғуллантирадиган ва анжомлар билан таъминлайдиган янги муассасани ташкил этиши шарт», — деган Пенс.
Унинг айтишича, янги турдаги қўшинлар 2020 йилгача ташкил этилади.
У шунингдек, Россия ва Хитойни коинотдаги ҳарбий имкониятларини кучайтираётганликда айблаган.
"Россия ва Хитой коинотда ўта мураккаб синовларни ўтказмоқда, бу уларнинг сунъий йўлдошларини бизнинг сунъий йўлдошларга яқинроқ масофага яқинлаштиришга ва коинот тизимимизга таҳдид солишга олиб келади. Уларнинг ҳаракатлари рақибларимиз коинотни ҳарбий ҳаракатлар майдонига айлантиришганидан дарак беради ва АҚШ бу таҳдиддан қўрқмайди", — деган Пенс.
Мавзуга оид
16:42 / 11.11.2024
Кремл Путин ва Трамп телефонда суҳбатлашганини рад қилди
14:42 / 11.11.2024
Американинг круиз компанияси Трамп сиёсатидан қочишни истаганлар учун дунё бўйлаб 4 йиллик саёҳат таклиф қилмоқда
13:30 / 10.11.2024
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024