Нью-Йоркда Samsung Galaxy Note 9 смартфони тақдимоти бўлиб ўтди. Компания вакили Дрю Блэкорднинг таъкидлашича, у Note линейкасида фойдаланилган энг катта - 6,4 дюймли дисплейга эга. Android 8.1 Oreo операцион тизимида ишлайдиган бу смартфон камера ва бошқа функцияларни масофадан бошқарувчи S-Pen билан ҳамда бармоқ изи сканери билан жиҳозланган.

Фото: Samsung
Фото: Samsung
Фото: Samsung
Фото: Samsung

Блэкорднинг сўзларига кўра, смартфоннинг доимий хотираси 128 Гб ёки 512 Гбга тенг. 512 Гбли microCD эвазига уни 1 Тбгача етказиш мумкин. Аккумулятор сиғими 4000 мА·с.  

Фото: Samsung
Фото: Samsung
Фото: Samsung

Янги моделга дастлабки буюртмалар 10 августдан қабул қилина бошлайди, 24 августдан эса Америкадаги мобиль алоқа дўконларига чиқарилади. Associated Press агентлигининг хабарига кўра, унинг нархи хотира ҳажмидан келиб чиқиб минг доллардан 1,25 минг долларгача бўлади.