Раҳбарингиз сиз ҳақда қандай фикрда эканини қуйидаги маълумотлар орқали аниқлаш мумкин.
Ҳар қандай ишда ҳам раҳбар билан яхши муносабатда бўлиш – касбий муваффақиятнинг ажралмас қисмидир. Охир-оқибат, карьерангиз унинг қўлида. Ишга олиш, лавозимни ошириш ёки ишдан бўшатишни у ҳал қилади.
Bates Communications компанияси ижрочи директори ва «All the Leader You Can Be» китоби муаллифи тўғри йўлда эканингизни билдирадиган, кўзга кўринмас белгиларни пайқашда ёрдам беради.
- Сизга нисбатан қаттиққўл
Раҳбар салоҳиятингизни кўриб, ишингизга кўпинча баҳо беради, бироқ ҳар доим ҳам ижобий эмас. Баъзилар бу тамойилни «урадими – демак севади» деб атаган бўлишарди. Бунинг бари раҳбарингиз унинг танқидини тўғри қабул қиласиз ва кўпроқ масъулиятга тайёрсиз деб ҳисоблаши билан боғлиқ.
Бошқа вариант ҳам бор: сизни танқид ҳам қилишмайди, мақташмайди ҳам. Раҳбар сиз ўз қадрингизни биласиз деб ўйлаши, талтайиб кетишингизни истамаслиги ёки вазифаларни доим яхши бажарганингиз учун ижобий баҳо қўйишни унутиши мумкин. Ёқимли сўзни кутиб ўтириш ўрнига ишингиз бўйича муносабат билдиришни сўранг. Шундай қилсангиз, самаралироқ бўлади.
- Сизни синашади
Вақти-вақти билан ишга кўмиб ташлашлари ёмон эмас.
Раҳбар баъзида сиз эплай оладиган ҳажмдан кўра кўпроқ вазифа беради. Бироқ сизни жазолаш мақсадида эмас. Бу ўзига хос таҳдид бўлиб, уни қабул қилгач, кейинги сафар ўз қадрингизни исботлай оласиз.
Сюзанна Бейтс, CEO Bates Communications
- Фикрингизни қадрлайдилар
Бошлиғингизга ёқиш-ёқмаслигингизни ўйлаб хавотирга тушишни бас қилинг. Чунки энг муҳими – сизни ҳурмат қилиши, жиддий масалаларда фикрингизга қулоқ солиши. Компания ривожига катта ҳисса қўшаётган бўлсангиз, ўзаро симпатия катта аҳамият касб этмайди.
Агар раҳбар йиғилишда муҳокама қилинаётган масала юзасидан кўпинча фикрингизни билишга қизиқса, кейин эса уни ижобий баҳоласа, бу - яхши белги.
Брюс Тулган, CEO Rainmaker Thinking
- Сизга биринчи бўлиб мурожаат қилишади
















