2018 йил 26 июнь куни Қашқадарё вилоятининг Косон туманида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Қайд этилишича, шу туманда яшовчи фуқаро Б.Қ. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу йил 26 июнь соат 11.00 дан 21.30 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс унинг уйига девор ошиш йўли билан кириб, хонасидаги пуллари ва заргарлик буюмларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Косон туманида яшовчи 39 ёшли С.Д. исмли аёл, Регзор маҳалласида яшовчи укаси Ғ.Д. ва Дўстлик маҳалласида яшовчи ўрта мактабнинг 8-синф ўқувчиси С.Э. содир этганликлари аниқланиб ушланганлар.











