Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
30 минг долларлик бриллиант узук чиқинди уюмига ташлаб юборилди ва 4 дақиқа ичида топилди
Фото: City of San Diego
Калифорния штатининг Сан-Диего шаҳрида яшовчи оила тасодифан 30 минг АҚШ доллари қийматидаги бриллиант узук чиқиндига ташлаб юборди, бироқ коммунал хизматлар уни топишда ёрдам берди. Бу ҳақда UPI хабар қилди.
Уйнинг тозаланиши пайтида қимматбаҳо буюм чиқинди саватчасига тушиб қолган. Узук эгалари унинг йўқолганини пайқаб қолган вақтда, уни аллақачон умумий чиқиндихонага олиб кетиб бўлганди.
Оила шаҳар расмийларига мурожаат қилиб, ёрдам сўради. Ишчилар GPS ёзувлари орқали айнан қайси чиқинди машинаси уларнинг кварталига киргани ва у қаерда йўл олганини аниқлаш, сўнг саноқли дақиқалар ичида қимматбаҳо буюмни топиб беришди.
«Баъзан уларга ниманидир топиш учун уч-тўрт соат вақт керак бўлади. Баъзида у умуман топилмайди, - дея маълум қилди Сан-Диего маъмурияти вакили. - Тўрт дақиқа ичида 30 минг долларлик узукни топиб бериш - бу анча яхши натижа».
Мавзуга оид
11:35 / 02.04.2026
Истеъмолчилар чиқиндини олиб кетмаган корхонани антиқа йўл билан жазолади
12:23 / 25.03.2026
Тошкент вилоятида чиқинди тарифлари ошади
08:40 / 23.03.2026
Норвегия Ўзбекистонда чиқиндиларни қайта ишлаш лойиҳаларига қизиқиш билдирди
13:06 / 05.03.2026