Ўзбекистон | 07:29 / 14.08.2018
16571
1 дақиқада ўқилади

Генерал-майор Абдулла Қўлдошев Тожикистонга боради

Фото: ФВВ ахборот хизмати

2018 йилнинг 14-15 август кунлари Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари А.Қўлдошев бошчилигидаги делегация Тожикистон Республикаси ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятлар ва Фуқаро мудофааси қўмитаси билан ҳамкорликда Ҳайъат кенгашида иштирок этиш учун Тожикистон Республикасига ташриф буюради. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг 9 март куни Ўзбекистон Республикаси президенти Ш.Мирзиёевнинг Тожикистон Республикасига ташрифи доирасида томонлар ўртасида Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ҳамда оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳамкорлик битими имзоланган.

Мазкур ташриф доирасида аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорликнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинади. Шунингдек, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Фанлар Академияси, икки мамлакатнинг гидрометеорологик хизматлари вакиллари билан «Юқори тоғли ҳудудлардаги кўлларнинг ҳолатини ўрганиш, уларнинг ёриб чиқиб кетиши билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар» мавзусида ҳамкорликда давра суҳбати ўтказилиши режалаштирилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид