МОҚда махсус йиғилиш. Қонунни бузган спортчининг мураббийи лицензияси олиб қўйилади
Миллий олимпия қўмитасида профилактик йиғилиш ташкил қилинди. Унда Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Жасур Матчонов, Ички ишлар вазирлиги Тошкент шаҳар Бош бошқармаси масъул ходими Умид Қурбонов, Миллий олимпия қўмитаси департамент бош мутахассиси Сардор Тошхўжаев, яккакураш спорт турлари федерациялари раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.
Профилактика тадбирида спортчиларни тўғри йўналишда тарбиялаш, уларнинг турли қинғир йўлларга кириб кетишини олдини олиш, бу борада спорт федерациялари ва мураббийлар масъулиятини ошириш лозимлиги қайд этилди.
Спортчида юзага келадиган нохуш ҳолатлар учун федерациялар ва мураббийлар масъул эканлиги, бу борада назоратни янада кучайтириш лозимлиги айтилди. Бордию, келажакда спортчи билан боғлиқ нохуш ҳолатлар рўй берадиган бўлса уни назорат қилмаган мураббийнинг лицензиясини олиб қўйиш жазоси ҳам қўлланилиши мумкинлиги бўйича таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.
Тадбир давомида шунингдек, спортчилар терма жамоадаги фаолиятини якунлаганидан сўнг ўз ҳолича ташлаб қўйиш керак эмаслиги, уларга мураббийлик билан шуғулланиш имкониятини яратиб, келажакда янгидан-янги чемпионларни тарбиялаш лозимлиги айтилди.
Аслида якка курашчи ватан ҳимоячисидек шарафли касб эгасига тенглаштирилади. Аммо, уларга тўғри йўналиш берилмаса жамият учун бу хавфли кўринишга олиб келиниши мумкинлиги таъкидланди. Бу борада турли мисоллар келтириб ўтилди.
Йиғилиш якунида тажрибали мураббийлар спортчиларни назоратсиз қолдириш, маънавий қолоқликда тарбиялаш ёмон ҳолатларга сабаб бўлиши ҳақида турли воқеаларни гапириб беришди. Рўй бериши мумкин бўлган ёқимсиз ҳодисаларни олдини олиш борасида ўз таклифларини билдириб ўтишди.
Эслатиб ўтамиз, 9 августга ўтар кечаси Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани ҳудудида жойлашган Aurum 898 тунги клубида пичоқбозлик рўй берди. Ҳодиса оқибатида эркин курашчи, халқаро тоифадаги спорт устаси Жамшид Кенжаев вафот этди.
Тавсия этамиз
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
Ўзбекистон | 17:00 / 27.05.2025
Пойтахт бош режаси интерактив харитада: унда нималар акс этган?
Ўзбекистон | 14:30 / 27.05.2025
“Виза беришни осонлаштириш ҳақида гап-сўз йўқ” – АҚШ элчихонаси
Ўзбекистон | 19:28 / 26.05.2025
Макрон Ветнамга ташрифи чоғида рафиқасидан шаппати еди
Жаҳон | 16:40 / 26.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Мен бўлмаганимда Россиянинг аҳволи ёмон бўларди” — Трамп ўзгардими?
Жаҳон | 21:14
-
Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташрифини Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилиш билан бошлади
Ўзбекистон | 21:02
-
Флорида штати олтин ва кумушни тўлов воситаси сифатида ишлатишга рухсат берди
Жаҳон | 20:59
-
Электрон солиқ ҳужжатларини Face-ID ёки бармоқ изи ёрдамида ҳам тасдиқлаш мумкин бўлади
Иқтисодиёт | 20:56
Мавзуга оид

12:02 / 16.05.2025
Умра лицензияси берилган турфирмалар сони 2 тага кўпайди

16:23 / 30.04.2025
Турагентлик фаолияти учун лицензия талаби бекор қилинади

18:33 / 18.04.2025
Минерал ўғитлар ва пестицидлар савдоси учун энди лицензия талаб қилинади

15:04 / 08.04.2025