Жаҳон | 07:42 / 14.08.2018
33232
1 дақиқада ўқилади

Россия АҚШ ташқи сиёсатини баҳолашда қаттиқ адашди - ОАВ

Фото: AFP/Getty Images

Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ етакчиси Дональд Трампнинг Хельсинкида бўлиб ўтган саммитидан сўнг, Қўшма Штатлар разведка хизматлари Москва музокаралар натижаси кутилганидан ҳам ортиқ бўлганидан мамнун экани ҳақидаги хулосага келган. Бу ҳақда CNN вазиятдан хабардор икки манбага асосан хабар қилмоқда.

Уларнинг сўзларига кўра, икки етакчининг учрашуви якунларига қарамай, Россия ҳукумати Москва билан Вашингтон ўртасидаги муносабатларда ҳеч қандай яхшиланиш йўқлигидан ҳайрон бўлмоқда.

Таъкидланишича, Россия томони АҚШ ташқи сиёсати нафақат президент томонидан, балки конгресс томонидан ҳам белгиланиши ҳисобга олмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кремль Путин ҳозирча АҚШнинг янги санкциялари бўйича кўрсатмалар бермаганини маълум қилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид