Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент ҳалқа автомобиль йўлининг 7,5 километрида чироқлар ўрнатилди
Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг ташаббуси билан «Автойўл»га қарашли М-39б Тошкент ҳалқа автомобиль йўлидаги тунги ёритиш чироқлари тафтишдан ўтказилди ва йўлнинг ёритилмаган қисми юзасидан тегишли ташкилотларга тақдимномалар киритилди, деб хабар бермоқда пойтахт ИИББ ахборот хизмати.
Натижада, мутасадди ташкилот ва корхоналар томонидан жами узунлиги 68 км. бўлган Тошкент ҳалқа автомобиль йўлининг ёритилмаган 12 километр қисмининг 7,5 километр масофасида ёритиш мосламалари ўрнатилди. Тез орада йўлнинг қолган қисмида ҳам ёритиш мосламаларини ўрнатиш режалаштирилган. Бу эса ўз навбатида ушбу ҳудудда тунда содир этилиши мумкин бўлган оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга ёрдам беради.
Шу билан бир қаторда, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ва «Тошшаҳарнур» ДУК ҳамкорлигида шаҳримизнинг кўча ва йўлларини куннинг қоронғи пайтида ёритиш сифатини яхшилаш борасида ҳам қатор ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, пойтахт кўчаларида мавжуд 120 мингдан ортиқ тунги ёритиш чироқларининг 100 мингдан зиёдроғи замонавий диодли ёритиш лампаларига алмаштирилди. Мазкур йўналишдаги ишларни мамлакатимиз Мустақиллик байрамининг 27 йиллиги арафасида якунига етказиш мўлжалланган.
Мавзуга оид
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026
Сергелида канализация иншооти атрофидаги сассиқ ҳид бартараф этилади
17:03 / 04.07.2026