Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: Минглаб гнулар тимсоҳлар билан тўла дарёга ўзини ташлади
Фотосуратчи Инго Герлач Кениядаги Мара дарёсидан ўтмоқчи бўлган гну антилопаларининг катта гуруҳи ҳаракатларини видеога олди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди.
Ҳар йили Танзаниядаги Серенгети саванасидан бир миллиондан ортиқ гну Кениядаги Масаи-Мара қўриқхонасининг яйловларига боради. Икки ой давомида улар қарийб уч минг километр масофани босиб ўтади.
64 ёшли фотосуратчи тимсоҳлар билан тўлиб-тошган дарё қирғоқларига етиб келган поданинг ҳаракатларини видеога олган. Унинг кўз ўнгида минглаб ҳайвонлар ўзини сувга ташлаган. Дарёдан ўтиш чоғида гнуларга зебраларнинг кичик бир гуруҳи ҳам қўшилган.
Гну - Жанубий Африка кийиги бўлиб, баландлиги 1,15-1,4 метр, оғирлиги - 150-250 килограмм келади.
Мавзуга оид
17:00 / 27.05.2026
Катта Фарғона каналида тимсоҳлар юргани рад этилди
14:48 / 30.03.2026
Битта «малика» 220 доллар. Кенияда ноқонуний чумоли савдоси авж олди
10:05 / 17.03.2026
Кения ТИВ: кенияликлар энди Украинадаги урушга ёлланмайди
14:36 / 27.02.2026