«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси 28 октябрдан Тошкент-Жидда-Тошкент йўналиши бўйича мунтазам йўловчи рейсларини йўлга қўяди. Бу ҳақда МАК матбуот хизмати хабар қилди.

Рейслар ҳафтада икки марта Boeing 767 самолётларида қуйидаги жадвал бўйича амалга оширилади:

Сешанба ва якшанба: HY-335 Тошкент 17:50 — Жидда 21:00.

Сешанба ва якшанба: HY-336 Жидда 22:30 — Тошкент 05:10+1 (парвоз соатлари маҳаллий вақт билан кўрсатилган).

Бунга қадар Жиддага парвозлар «ҳаж» дастури доирасида чартер асосида амалга ошириларди.