Спорт | 07:34 / 16.08.2018
5070
2 дақиқада ўқилади

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди

2018 йил 15 августда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди. Унда Жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Набиев, вазир ўринбосарлари, бошқарма бошлиқлари ҳамда ҳудудий бошқарма бошлиқлари иштирок этди. 

Кенгайтирилган ҳайъат йиғилиш жойларда жисмоний тарбия ва спортни янада оммалаштириш, аҳолининг барча қатламлари, айниқса уюшмаган ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб қилиш, яратилган шароитлар ҳамда спорт иншоотлари қувватидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар, бу борада мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари хусусида танқидий руҳда олиб борилди.

Вазирликнинг ҳудудий бошқармаларида аҳоли ўртасида спортни оммалаштириш юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири ҳамда Бухоро вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи қўшимча маълумот беришди.

Шунингдек, вазир Д.Набиев Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасининг 2018-2019 йиллар манзилли дастурида белгиланган иншоотларда олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари, мавжуд муаммолар хусусида тўхталиб, вазирлик тизимидаги мутасадди раҳбарларга керакли тавсиялар берди. 

Мавзуга оид