Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Хитойни зарба беришга тайёргарлик кўришда гумон қилмоқда
Фото: Shao Jing / AP
Хитойлик ҳарбийлар Америка Қўшма Штатларига «эҳтимолий зарба бериш»га тайёргарлик кўрмоқда, бунинг учун бомбардимончилар билан кўпроқ машқ қила бошладилар. Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазирлигининг Хитой Қуролли кучлари тўғрисидаги ҳисоботида айтилган.
«Сўнгги уч йил ичида Хитой Халқ озодлик армияси ўз бомбардимончиларининг сув устидаги операцияларини кенгайтириб, мураккаб денгиз участкаларида тажрибага эга бўлди, ва эҳтимол Қўшма Штатлар ҳамда унинг иттифоқчиларига ҳужум қилиш учун тайёргарлик кўрмоқда», - дея хабар беради ҳисобот муаллифлари. АҚШнинг ишонч билдиришича, Хитой Американинг Тинч океанидаги ҳарбий базалари ва қуролли кучларига, шу жумладан Гуам оролига зарбалар беришни ўрганмоқчи.
Хитой армияси ўз имкониятини «ХХРдан узоқ масофадаги объектларни аниқ нишонга олиш учун» кучайтирмоқда, дейилади ҳисоботда. Бомбардимончиларнинг парвозлари минтақавий давлатларга стратегик сигнал бериш учун ишлатилиши мумкин. АҚШ Мудофаа вазирлигининг тахминича, машғулотлар «яхшиланган имкониятларни намойиш этиш»дан кўра кўпроқ нарсадан дарак беради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 3 давлат ўртасида «тасодифий» ядро уруши юз бериши тахмин қилинганди.
Мавзуга оид
22:01 / 23.05.2026
Шавкат Мирзиёев Си Жингпингга ҳамдардлик билдирди
12:04 / 23.05.2026
Хитойда кўмир конидаги портлаш оқибатида камида 90 киши ҳалок бўлди
10:04 / 23.05.2026
АҚШ Миллий разведкаси раҳбари истеъфога чиқди
23:05 / 22.05.2026