14 август куни Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида яшовчи С.А. ўзаро жанжал оқибатида маҳалладоши И.А.нинг бошига таёқ билан уриб, жароҳат етказган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Натижада И.А. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. С.А. ушланган.

















