Ўзбекистон | 15:07 / 17.08.2018
9174
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев: «Бундан буён ҳам халқларимиз дўстлигининг бузилмас кўпригини ҳар томонлама мустаҳкамлашга ҳаракат қиламиз»

Фото: Президент матбуот хизмати

Кўксаройда бўлиб ўтган олий даражадаги музокаралар якунида президентлар қатор ҳужжатларни имзолади. Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида Стратегик шериклик тўғрисидаги шартномада узоқ муддатли ва барқарор шериклик муносабатлари ўрнатиш мақсади, ўзаро ҳамкорликнинг стратегик йўналишлари белгиланган, деб хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.

Давлат раҳбарлари бўлиб ўтган музокаралар ва эришилган келишувлардан мамнунлигини, Стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома улар орасида алоҳида аҳамиятга эга эканини таъкидлади.  

«Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатларидаги катта ўзгаришлар ҳақида кўп гапириш мумкин. Лекин энг муҳим ютуқ – амалий ишларимиз миллионлаб одамларга наф келтираётгани, уларнинг қалбида илиқлик уйғотаётганидир. Биз бундан буён ҳам халқларимиз дўстлигининг бузилмас кўпригини ҳар томонлама мустаҳкамлашга ҳаракат қиламиз», деди Шавкат Мирзиёев. 

Мавзуга оид