Кўксаройда бўлиб ўтган олий даражадаги музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ўртасида давлатлараро стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома имзоланди. Бу ҳақда «Kun.uz» манбаси хабар берган.

Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида Стратегик шериклик тўғрисидаги шартномада узоқ муддатли ва барқарор шериклик муносабатлари ўрнатиш мақсади, ўзаро ҳамкорликнинг стратегик йўналишлари белгиланган.

Президентлар ўртасида қўшма баёнот ҳам имзоланган.

Шунингдек, саноат, стандартлаш ва сертификатлаш, чегарадан ўтказиш, таълим ҳужжатларини тан олиш, геодезия ва геология, қишлоқ хўжалиги, маданият ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликка доир 27 та ҳужжат имзоланди. Жумладан, Сурхондарё вилояти билан Хатлон вилояти, Самарқанд вилояти билан Сўғд вилояти ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик тўғрисида битимлар қабул қилинди.

Қуйидаги соҳаларда муҳим ҳужжатлар имзолаган:

1) Икки давлат Касаба уюшмалари Федерациялари ўртасида;
2) Миллий телерадиокомпаниялар ўртасида;
3) ЎзА Миллий ахборот агентлиги ва «Ҳовар» Миллий ахборот агентлиги ўртасида;
4) Сурхондарё вилояти ва Хатлон вилоятлари ўртасида;
5) Самарқанд вилояти ва Сўғд вилоятлари ўртасида;
6) Фанлар академиялари ўртасида;
7) Дин ишлари қўмиталари ўртасида;
8) Ўсимлик карантини соҳасида икки давлат ваколатли органлари ўртасида;
9) Маданият вазирликлари ўртасида;
10) Адлия вазирликлари ўртасида;
11) Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ва Тожикистон Ёшлар ва спорт ишлари қўмитаси ўртасида;
12) Ўзбекистон Давлат бошқаруви академияси ва Тожикистон Давлат хизматлари агентлиги ўртасида;
13) Геодезия, харитасозлик ва кадастр қўмиталари ўртасида;
14) Ҳарбий техникалар масаласида икки давлат ваколатли органлари ўртасида;