Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда янги уюшма ва жамғарма ташкил этилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида президентнинг “Республикада селекция-наслчилик ишларини олиб бориш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва Чорвачиликда “Насл хизмат” республика наслчилик уюшмаси таъсисчиларининг мазкур уюшма негизида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Ўзбекнаслхизмат” уюшмасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилиши мумкин.
Қуйидагилар Уюшманинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланади:
чорвачиликнинг барча тармоқларида, жумладан, қорамолчилик, қўйчилик, эчкичилик, йилқичилик, қуёнчиликда селекция-наслчилик ҳамда сунъий уруғлантириш ишларини ривожлантиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий базани, ўрта ва узоқ муддатга мўлжалланган концепцияси ва давлат тармоқ дастурларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришда иштирок этиш ҳамда уни амалга оширилиши устидан мониторинг олиб бориш;
четдан наслли моллар ва маҳсулот (материал)ларни олиб келиш ишларини мувофиқлаштириш, селекция-наслчилик соҳасида ва сунъий уруғлантириш бўйича илғор хорижий тажрибалар, илмий, инновацион ишланмаларни жорий қилишга инвестицияларни жалб қилиш;
ҳалқаро молия ва донор ташкилотлари билан ҳамкорлик ўрнатиш, сут ва гўшт ишлаб чиқаришнинг замонавий технологияларини жорий этиш, чорва молларини бўрдоқига боқиш ишларини кенг жорий этиш ҳисобига маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш, технологик, инвестицион ва келгусида экспорт сиёсатини изчил амалга ошириш;
озуқа экин майдонлари учун ажратилган ер майдонларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда озуқа таркибини тўлиқ таҳлил қиладиган замонавий лабораторияларни ташкил этиш.
Белгилаб қўйилишича:
Уюшма раиси ва унинг ўринбосарлари муассисларнинг умумий йиғилиши қарори билан сайланадилар ва Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг қарори билан лавозимга тасдиқланадилар;
Уюшманинг ижро этувчи аппарати ва ҳудудий “Чорванасл” масъулияти чекланган жамиятлари фаолиятини молиялаштириш уюшманинг аъзоларининг бадаллари ва сунъий уруғлантириш бўйича кўрсатиладиган пуллик хизматлардан тушадиган маблағлардан ажратмалар ҳисобидан, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
“Ўзбекнаслхизмат” уюшмаси ҳузурида Чорвачиликни ривожлантириш Жамғармаси ташкил этилиши мумкин.
Жамғарма маблағларини шакллантиришнинг асосий манбалари этиб қуйидагилар белгиланади:
Уюшма таркибига кирувчи ташкилотлар, бўрдоқичилик хўжаликлари
ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар билан тузилган шартномалар асосида уларнинг соф фойдасидан ажратмалари;
Давлат ветеринария қўмитаси қошидаги жамғарма маблағлари ажратмалари;
“Ўзнаслчилик” давлат корхонаси соф фойдасининг 50 фоизи миқдоридаги ажратмалар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия маблағлари;
халқаро грантлар ва техник кўмак маблағлари;
қонун ҳужжатлари билан таъқиқланмаган бошқа манбалар.
Мавзуга оид
18:34 / 26.04.2026
“Дача”ларнинг электрон базасини яратиш ва ижара нархларини назорат қилиш режалаштирилмоқда
09:35 / 01.04.2026
Мобил тарифларга янги талаблар жорий этилиши мумкин
08:11 / 18.03.2026
Битирувчилар учун 3 йил ишлаб бериш талаби бекор қилиниши мумкин
11:59 / 17.12.2025