Жамият | 18:42 / 18.08.2018
5315
2 дақиқада ўқилади

Андижон ИИБ  132 та нотинч оила аъзоларига “Ибрат дарси” ташкил қилди

Фото: kun.uz

Андижон ИИБ ташаббуси билан ҳудудларда жанжалкаш ва низоли оила ҳисобида турувчи 132 нафар шахслар ҳамда жиноят содир этишга мойил бўлган 285 нафар ёшларга тарбиявий таъсир ўтказиш мақсадида  очиқ мулоқот ўтказди, дея хабар бермоқда Андижон вилояти ИИБ Матбуот хизмати.

Мулоқотда вилоят халқ таълими, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят бўлими, “Маҳалла”, “Нуроний” ва бошқа жамоатчилик ташкилотлари вакиллари томонидан оила-турмуш муносабатлари, уюшмаган ёшлар  ўртасидаги жиноятлар, ушбу жиноят содир этган шахсларга нисбатан қонунда белгиланган жазо чоралари тўғрисида тушунчалар берилди.

Буюк маърифатпарвар Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг "Театр бу - ибратхона" деган ўлмас фикри бугун ҳам ўз қийматини йўқотгани йўқ.

Андижон шаҳридаги вилоят Қўғирчоқ театрида йиғилганлар эътиборига тўғри  йўлдан адашиб қотилликка қўл урган айрим кимсаларнинг, оилада арзимас сабаб билан жиноятга юз тутган мудҳиш қотиллик жиноятларни аччиқ қисматлари театрлаштирилган саҳна асари намойиш этилди.

           

Мавзуга оид