Тошкент шаҳар ИИББ безориликда гумон қилинган шахслардан бири ушлангани ҳақида хабар берди.

Бекзод Нуритдинов

Қайд этилишича, «Спарк» ва «Жигули»даги шахслар ўртасидаги ҳодиса бўйича қидирувга берилган шахслардан бири – 31 ёшли Бекзод Нуритдинов қўлга олинди. 1991 йилда туғилган Шоҳруҳ Жўраевни қидирув ишлари давом этмоқда.

Шоҳруҳ Жўраев

«Ҳурматли ҳамшаҳарлар! Агар ушбу шахс ҳақидаги маълумотга эга бўлсангиз 102 шошилинч рақами ёки 272-98-39, 231-95-13, 362-51-14 телефон рақамларига қўнғироқ қилишингизни сўраймиз. Маълумот эгасининг шахси сир сақланиши кафолатланади», - дейилади хабарда.

Нуритдинов Бекзод Пахритдинович, 1987 йилда туғилган

Олмазор туманида яшовчи Жўраев Шохруҳ Қобил ўғли, 1991 йилда туғилган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Интернетда тарқалган видеодаги воқеанинг асосий иштирокчилари бўлган 2 шахс қидирилаётгани хабар қилинганди.